O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

18.04.2022, 16:02

O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

O’zLiDePнинг Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши ва Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум асосида O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида сўз олган партия вакиллари ҳудудда олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёж юқорилиги боис, мазкур олий ўқув юрти битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш лозимлиги хусусида айтиб ўтишди. Шунингдек, захирага олинган талабаларни босқичма-босқич соҳага тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировардида бугунги кун раҳбарларига хос билим ва салоҳиятни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.

Тақдимот якунида энг иқтидорли талабалардан бир гуруҳи партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+