Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди

22.04.2022, 15:42

Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд чет тиллар институти талаба ёшлари учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Бу лойиҳадан кўзланган мақсад эса олийгоҳда таълим олаётган талаба ёшлар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партияга хайрихоҳ, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда ташаббускор, фаол, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш ишларини янада кучайтиришдан иборат

Тадбирда мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Шуни мамнуният билан айтиш лозимки лойиҳа тарғиботига партия  “Ёшлар қаноти” фаоллари ташаббускорлик кўрсатишмоқда.

Мулоқот давомида талаба ёшлар орасидан 10 нафар йигит - қизлар O’zLiDeP га хайрихоҳлигини билдиришди.

Жаҳонгир Хужамкулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    684
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+