O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро Давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

27.04.2022, 13:44

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро Давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Маълумки, O'zLiDeP нинг "Янги авлод кадрлари" лойиҳасида уни амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ана шундай вазифалардан бири мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйишдан иборатдир. Шуни ҳисобга олиб, O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши билан Бухоро Давлат Университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумни O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов ҳамда университет ректори Обиджон Ҳамидов тантанали равишда имзоладилар.

Меморандумга асосан ёш, истиқболли кадрлар излаб топилади, уларнинг малакаси оширилади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларида фаолият олиб боришга тавсия этилади.

Вилоят партия ташкилоти барча бўғинларидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни иш ўринларига - тегишли лавозимларга тасдиқлаш ҳам меморандумнинг муҳим вазифаларидан биридир.

Тадбир давомида қайд этилганидек, Бухоро давлат университетида 2021-2022 ўқув йилида жами 21581 нафар, шу жумладан шартнома асосида 17841нафар, давлат гранти асосида, 3740 нафар талаба таълим олмоқда. Жорий ўқув йилидаги битирувчилар сони 4089 нафарни ташкил  этмоқда.

Лойиҳада фаол иштирок этадиган талаба-ёшларни O'zLiDeP вилоят Кенгаши кадрлар заҳирасига киритиш кўзда тутилган.

Тадбир доирасида келгусида O'zLiDeP сафида туриб фаолият юритиш истагида бўлган бир гуруҳ педагог ҳамда талаба-ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва партиянинг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+