O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва ТАТУ Қарши филиали ўртасида меморандум имзоланди
28.04.2022, 16:15
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партиясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўртасида меморандум имзоланди
Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенгроқ жалб этиш, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларини ўз ичига олган бу меморандум шунингдек, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишга ҳам қаратилгандир.
Меморандумни O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш. Аслонов ва ТАТУ Қарши филиали директори Ф. Раҳматов имзолашди ва “O‘zLiDePнинг Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тақдимотида ҳам иштирок этишди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг