O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари якка тадбиркор чеварчи фаолияти билан танишди
28.04.2022, 16:36
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари Сайҳунобод тумани Шодлик маҳалласидаги якка тадбиркорлар билан учрашди.
Ҳар бир аёл қисман тикувчи, пазанда ва ҳамшира бўлиши лозим. Зеро, аёл рўзғорни обод қилувчидир. Маҳаллалардаги ишсиз аёлларнинг касб-ҳунарли бўлиши учун имкониятлар яратилаётгани ҳам тадбирли аёлларнинг сафини кенгайтираяпти.
Шодлик маҳалласидаги чевар Наргиза Абдуллаевани танимаган хотин-қиз йўқ. Чунки Наргиза чеварчиликни бошлаганига кўп бўлди, Ўзига яраша мижозлари ҳам талайгина. Ахир ким ҳам бежирим, ярашиқли кийим тикадиган тикувчини қидирмайди, дейсиз.Наргиза иккита шогирдини ёнига олиб, мустақил иш бошлади.
Партия вакиллари тадбиркор билан суҳбатда 15 млн. сўм субсидия ажратилса яна 2 та иш ўрни яратиш имкони бўлишини айтди.
Ушбу мурожаат партия депутатлари орқали ҳал этиладиган бўлди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг