Депутатлик эшитуви: Пастдарғомда инвестиция лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати таҳлил қилинди

05.05.2022, 12:23

Депутатлик эшитуви: Пастдарғомда инвестиция лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати таҳлил қилинди

Пастдарғом туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туман қишлоқ хўжалик бўлими мудири Б.Якубовнинг ахборотини эшитди.

Таъкидланганидек, туманда пахта ва ғалладан қисқартирилган экин майдонлари заҳирага олинган бўлиб, бугунги кунда деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган 1044 гектар ер майдони лойиҳалари халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида муҳокама қилиниб тасдиқланган.

Тумандаги 107 та маҳаллада 208 та контурда 1044 гектар ерлар 6450 та лотлар бўйича очиқ аукционга қўйилган. Шундан 6290 та, яъни 97,5 фоизи  лот аукционда ютилиб, деҳқон хўжаликларига ерлар ажратиб берилган. Қолган 160 та лот бўйича ерлар аукционга қўйилиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ жойга чиққан ҳолда ҳам ерлардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди. Шунингдек депутатлик гуруҳининг мажлисида туманда 2022 йилда инвестиция лойиҳаларининг бажарилиш прогнози юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот эшитилди.

Жумладан, жорий йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастури доирасида режага асосан қиймати 578,8 млрд. сўм жами 44 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 1244 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Мисол учун, туманнинг “Чимбой” маҳалласида "Plaster Lime Stone" МЧЖ томонидан қиймати 55 млрд.188 млн. сўмлик текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 50 дан ортиқ турдаги янги тайёр кийимлар ишлаб чиқарилади ва  267 та янги иш ўринлари  яратилади.

Жорий йилнинг январ-апрел ҳолатига кўра амалда 790,0 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Депутатлар туманда 2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳолига табиий ҳамда газ балонлари билан таъминлаш ҳолати ижроси тўғрисида туман газ таъминоти раҳбарининг ҳам ахборотини эшитди. 

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Муаммолар ечими юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб бориш бўйича депутатлик гуруҳининг вазифалари белгилаб олинди.

Қодир Шойимов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+