Депутат саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаётган муаммо бартараф этилди

06.05.2022, 15:27

Депутат саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаётган муаммо бартараф этилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида 27 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Улар жойлардаги мавжуд муаммоларга ўз ваколатлари доирасида ечим топиб, аҳоли оғирини енгил қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Бахмал туманидаги Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган Наврўз қишлоғидаги 550 та хонадонда 3400 нафардан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ ҳудудидан ўтган Шўрбулоқ зовури тўлиб қолгани аҳолига анчагина ташвиш ва ноқулайликлар туғдира бошлаган эди. Оқова сув тошиб, аҳоли томорқаларига, бино ва иншоатларга зарар келтира бошлади. 

Аҳоли муаммога ечим излаб, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулсанам Казаковага мурожаат қилишди. Аҳоли ташвишини ўз ташвиши деб биладиган фаол депутат муаммони пухта ўрганиб чиққач, унга ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди.

Депутатлик сўрови натижасида Сирдарё Зарафшон Ирригация тизимлари ҳафза бошқармаси томонидан 2,2 километрлик зовур тўлиқ тозалаб чиқилди. Анча йиллар аҳолини қийнаган муаммо бартараф этилганидан хурсанд бўлган Наврўзликлар депутатдан астойидил миннатдор бўлишди.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таьлим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+