Депутат сайловчилар муаммоларини ўрганиш баробарида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам танишди

11.05.2022, 15:17

Депутат сайловчилар муаммоларини ўрганиш баробарида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ибрагимов Хўжайли туманида ўз сайловчилари билан учрашди.  

Тегишли соҳа вакиллари, “Таскўпир” ва “Тинчлик” овул фуқаролар йиғини сайловчилари иштирок этган мулоқотда маҳалла аҳлининг мурожаатлари тингланди.

Жумладан, сайловчилар томонидан кичик йўлларнинг таъмир  талаблиги, тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш ва пенсия бўйича муаммоларнинг борлиги аниқланди. Аксарият муаммоларга ечим топилган бўлса, қолган қисми тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Куннинг иккинчи яримида халқ вакили Шўманой туманидаги  “Мамий” ОФЙ сайловчилари билан учрашиб, мурожаатларини тинглади. Маҳалла фуқаролари томонидан ички йўлларнинг таъмир талаблиги, ичимлик сув масаласи ва ижтимоий соҳадаги муаммолари тингланди.

Кўтарилган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан кўриб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди. Шўманой туманидаги учрашувлар давомида халқ вакили тумандаги «Пром сервис Шоманай» МЧЖ  фаолияти билан яқиндан танишди. Корхона 2015 йили ташкил қилинган бўлиб, асосий фаолият тури полипропилен қопларини ишлаб чиқаради.

Бугунги кунда корхонада жами 22 нафар ходим доимий иш билан таъминланган бўлса, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Корхонада йилига ўртача 2 00 минг дона қоп ишлаб чиқарилади.

Қуйи палата депутати М.Ибрагимов корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, у реда ишчилар учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг  сифати, харидорбоплиги тадбиркорнинг келгуси  режа ва мақсадлари, таклиф ва муаммолари билан ҳам ўртоқлашди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+