Ғаллаоролда томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолияти ўрганилди

19.05.2022, 10:43

Ғаллаоролда томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолияти  ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бўлиб, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, яқинда иш бошлаган тумандаги “Ғаллаорол Ҳумо Агро Томорқа хизматлари” масъулияти чекланган жамиятига йўл олдилар. 10 нафар киши бандлиги таъминланган мазкур жамиятда айни пайтда паррандачилик ва қуёнчилик фаолияти йўлга қўйилган. Корхона раҳбари Элёр Ҳайдаров мулоқот чоғида янги режалар  ҳақида ҳикоя қилиб берар экан, 250 тоннали музлатгич қуриш, ем ишлаб чиқарадиган цех фаолиятини йўлга қўйиш, 30 сотих майдонда иссиқхона барпо этиш, шунингдек, тухум етиштириш мақсадида “Қора шаҳзода” деб номланган товуқ турларини кўпайтириш каби лойиҳаларни бошлаб юборганини айтиб ўтди.

Ҳисоб - китобларга кўра режа қилинган барча лойиҳалар амалга оширилиши учун 6 миллиард 200 миллион сўм маблағ талаб қилинади. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса яна ўнлаб янги иш ўринлари бунёд этилади.

Мулоқот чоғида ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорнинг янги лойиҳасини  ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Бугунги кунда Ғаллаорол туманида 3295 та деҳқон хўжаликлари ва 24306 та томорқа ер эгаларида жами 4203 гектар томорқа ер майдонида фаолият олиб бормоқдалар.

Ишчи гуруҳ вакиллари ўрганишлар давомида тумандаги “Маданият” ҚФЙ ҳудудидаги 2-Қангли қишлоғида бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишди, уларга керакли маслаҳатлар беришди. Туманда ташкил қилинган томорқа хизматларининг аҳолига кўрсатаётган кўмаги, уруғ, кўчатлар етказиб беришдаги амалий ёрдамлари билан қизиқишди. Акром Қораев хонадонида бўлиб, унинг томорқасини кўздан кечиришди. Хонадон эгасининг таъкидлашича, оила аъзолари томорқадан 20 миллионгача соф даромад олишмоқда.

Очиқ, самимий суҳбат чоғида томорқачиларга фаолият турларини кенгайтириш, даромадни ошириш учун зарур бўлган кўмак кўрсатилиши, жумладан, иссиқхоналар ташкил қилиш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар ажратиб берилишида амалий ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди.

Мулоқотлар чоғида туманда томорқачилар фаолиятини янада оммалаштириш , бу борада мутасадди ташкилотлар билан бирга депутатлар, партия фаолларига юклатилган масъулиятни янада ошириш ҳақида алоҳида сўз юритилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+