Яна 21 нафар аъзо сафимизга қўшилди
25.05.2022, 15:39
O’zLiDeP Бандихон тумани Кенгаши бугунги кунда маҳаллаларда янгидан иш бошлаган оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Кенгашнинг аппарат раҳбари Баҳром Йўлдошев туман оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, партия фаоли Интизор Мамасолаева бошчилигида тумандаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарларни партиямизга аъзо қилди. Шу куннинг ўзида янги бошланғич партия ташкилоти ҳам очилиб, янги сафдошларга аъзолик гувоҳномаси тарқатилди. Бир йўла БПТ раиси ҳам сайлаб олинди.
Эндиликда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси кўрсатилган 37- 69-мақсадларда келтирилган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тизимли равишда олиб бориш учун иккала томонлар ўртасидаги ҳамкорлик янада кучаяди ва асосийси "Аёллар дафтарида" турадиган хотин-қизларни тадбиркорлик орқали ишсизлигини таъминлашга кўмаклашилади.
Шоҳиста Алламуродова,
O‘zLiDeP Сурхандарё вилояти Кенгаши
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни
ва мавқиени ошириш бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг