Партия фаоллари кўмагида ғаллаороллик 10 нафар ёшлар ишли бўлди

26.05.2022, 15:54

Партия фаоллари кўмагида ғаллаороллик 10 нафар ёшлар  ишли бўлди

Маълумки, Тараққиёт стратегиясида белгиланган етинчи йўналишда ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини, давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила-аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш бўйича мақсад ва уларни амалга ошириш юзасидан долзарб  вазифалар  белгилаб берилган.

Айни пайтда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан жойларда турли хил тадбирлар, амалий учрашувлар ташкил этилмоқда.

- Белгиланган режа асосида амалга оширилаётган навбатдаги тадбирда Ғаллаорол тумани Ғобдин ҚФЙ Гумсой қишлоғида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Ёшларнинг, қизиқишлари, режаларидан келиб чиққан ҳолда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди, - дейди халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фазлиддин Акмурзаев. – Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари билан биргаликда 10 нафар ишсиз ёшларнинг мурожаатлари назоратга олинди.

Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ва депутатлар биргаликда белгилаб олган чора-тадбирларга кўра Гумсойлик ёшларнинг 5 нафари “Равот учқуни” фермер хўжалигига, 2 нафари туман Электр тармоқлари корхонасига ишга жойлаштиришга келишилди. Хусусий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 3 нафар ёшларга эса, тижорат банкларидан кредит маблағи олиб беришда кўмаклашиладиган бўлди.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+