Аёллар зўравонлигига қарши бирга курашамиз!

01.06.2022, 10:40

Аёллар зўравонлигига қарши бирга курашамиз!

Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмас муаммолардан бири экан барчага аён. Ҳатто, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.

Бугун юртимизда аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш масаласига жиддий эътибор берилмоқда.

Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлса, шундан 2 таси қонунлардир.

O’zLiDeP Пискент туман Кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбати ҳам айни мақсадда ташкил этилди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш, унга қарши курашишда олиб борилаётган амалий ва самарали ишлар хусусида сўз юритилди.

O’zLiDeP ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётганини таъкидлашди. Жумладан, партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва фаоллари туман ҳудудидаги ҳар бир маҳаллага кириб боргани, у ерда “ҳимоя ордери” берилган хотин-қизлар билан индивидуал, тизимли ишларни олиб бораётгани қайд этилди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрганларни реабилитация қилиш доирасидаги фаолияти давомида ҳаёт йўлида турли тўсиқларга учраган хотин-қизларга жамоатчилик ёрдамини кўрсатишда кўплаб ташаббуслар кўрсатаётганини алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ва уни қўллаш учун асослар, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш тартиби, ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордерини бериш тўғрисида ҳам батафсил ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар берилди.

Оғир ахволга тушиб қолган аёлларга психологик ёрдам бериш, уларни реобилитация марказига жалб қилиш, ўз ҳаётини йўлга солишида амалий кўмак бериш борасида галдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

 Тадбир сўнггида туманда фаолият олиб борувчи барча ўзини-ўзи бошқариш органларидаги хотин қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, мутахасислар партия сафига қабул қилинди. Уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+