“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасида қатнашган Самарқандлик ёшларга сертификатлар топширилди
06.06.2022, 17:50
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан партия қошидаги Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, оилаларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ZOOM платформаси орқали масофавий онлайн тарзда 3 кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтган эди.
Ушбу семинарлар давомида вазирлик ва идора вакиллари, депутатлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда илм-фан вакиллари иштирок этиб, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар ва ишсиз, уюшмаган ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун ҳуқуқий, тадбиркорлик фаолиятига оид назарий ва амалий билим ва йўл-йўриқлар беришди.
Февраль-май ойларида бўлиб ўтган ўқув-амалий семинарларда O’zLiDeP Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, ўқувчи-талабалар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги ёшлар фаол иштирок этишди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ёшлар иштирокида ташкил этилган навбатдаги тадбирда “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасидаги ўқув семинарларда фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчиларнинг сертификатлари, тадбиркорликни бошлашлари учун қўлланмалари ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Қодир Шойимов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг