Конституциявий ислоҳотлар: Хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш борасида таклифлар берилди

06.06.2022, 17:52

Конституциявий ислоҳотлар: Хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш борасида таклифлар берилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан “Конституциявий ислоҳотлар: Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик” мавзусида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходимлари, ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институтнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирокида давра суҳбати  ўтказилди. 

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Илҳом Ботиров кириш сўзи билан  очди.

Давра суҳбатида сўз олганлар Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг  қатламига  тушунтириш,  Бош  Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шу жумладан, Самарқанд давлат университети тажрибали ва билимли профессор- ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг ҳам фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишди.

Шунингдек, Самарқанд давлат университети профессори, вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Хўжаёров томонидан талаба-ёшларга конституциявий ислоҳотларнинг  аҳамияти, Конституциявий  комиссиянинг асосий вазифалари тушунтириб берилди. 

Тадбирда иштирок этган Самарқанд тумани "Навобод наслли парранда" фермер хўжалиги бошлиғи, O’zLiDeР Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Хайдар Ураков мавзу юзасидан  сўз юритар экан, тадбиркорлар, инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ва қонунда белгиланиши мумкин бўлган таклифлар, яъни инвесторлар учун имтиёзлар, енгиликлар асосий Қонунимизда қатъий белгилаш, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш борасидаги  ўз таклифларини баён этди.

Қизғин давом этган давра суҳбатида ишчи гуруҳ аъзолари, профессор ўқитувилар ёшлар томонидан билдирилган таклифларнинг аксарияти ўринли ва тўла асосли эканлигини таъкидлаб, фаол иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди

Давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди. Ишчи гуруҳ томонидан таклифлар умумлаштирилди.

  Насиба Мўминова,

O’zLiDeР Самарқанд Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+