Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир

20.06.2022, 17:28

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир

Бамаслаҳат қилинган иш хайрли бўлади. Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда халқ фикри эътиборга олинаётгани эса халқпарвар ва инсонпарвар жамият барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга ҳамоҳанглик касб этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этгани ҳам юқарида тилга олганимиз халқпарвар жамият сари дадил қадам қўяётганимиздан далолат бериб турибди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари эътироф этганидек, тараққиётнинг кўп асрлик тажрибаси шуни кўрсатмақдаки, хусусий мулксиз, унинг ишончли кафолатисиз кучли ижтимоий давлатни қуриб бўлмайди. Шу боис, Бош қомусимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтиришимиз лозим. Токи, катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида эканини амалда ҳис қилсин.

Бу ҳақда гап кетганда, ривожланган давлатлардаги каби, шундай тартиб ўрнатилиши лозимки, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз, мулкидан маҳрум этилмасин. Шу билан бирга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқмаслик ҳамда бекор қилмаслик масаласини ҳам Конституциявий қоида сифатида белгилаш жуда муҳимдир. Бинобарин, иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш учун ҳам Янги Ўзбекистон Конституциясида ана шу нормалар акс этиши лозим.

Умуман олганда, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар олиб борилаётгани ва халқимизнинг бу жараёнда фаол иштирок этаётгани “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келиши билан катта аҳамият касб этмоқда.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+