Ғиждувон туманидаги “SAFIRA” МЧЖ клиникасида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир ўтказилди

27.06.2022, 16:48

Ғиждувон туманидаги “SAFIRA” МЧЖ клиникасида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир ўтказилди

Ғиждувон тумани марказидаги 45 ўринга мўлжалланган “SAFIRA” МЧЖ клиникасида O’zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши масъуллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни, партия барча бўғинларининг бу борадаги масъулияти ва ўрни хусусида сўз борди.

-Давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистон Конституциясига киритилган 4 та йўналиш бўйича 14 та таклиф O’zLiDeP ғоя ва мақсадларига тўла мос келади, - дейди “SAFIRA” МЖЧ раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулбаҳор Шарапова. - Халқимиз саломатлигини, хусусан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, биз соҳа ҳодимларини ҳам партия масъулларини ҳам ўз фаолиятимизга янгича ёндашишни талаб этмоқда.

Шу куни бу ерда партия қуйи бўғини ҳам ташкил этилиб, БПТ раислигига Сардоржон Ахтамов сайланди. Миллий банкнинг туман бўлимидан ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига ўз фаолиятини бошлаган 45 ўринга мўлжалланган “SAFIRA” МЧЖ клиникаси  партия фаоли Гулбаҳор Шарапова томонидан ташкил этилган ягона даволаш муассасаси эмас. Бундан бирмунча вақт олдин депутат Г.Шарапова саъй-ҳаракати билан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган “MARJON STOM SERVIS, "G’IJDUVON DIAGNOSTIKA MASKANI" хусусий корхоналарида ҳам бошланғич партия ташкилотлари тузилган бўлиб, маслакдошлар томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан O’zLiDeP сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари тантанали  равишда топширилди.

Тадбир доирасида мазкур клиниканинг иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+