Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг ҳам ўрни муҳимдир

28.06.2022, 12:06

Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг ҳам ўрни муҳимдир

Косон тумани Педагогика-иқтисодиёт коллежида партия туман Кенгашининг фаол аёллари, депутатлар, коллеж педагоглари иштирокида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаярова иштирок этди ва Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча-ўзгартишлар тўғрисида, ушбу ислоҳотларда хотин-қизларнинг ҳам ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида  эътироф этди.

Шунингдек, барча аҳолининг кенг қатлами конституциявий ислоҳотларга ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашишлари мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.

Иштирокчилар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+