Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини халқ муҳокамасидан ўтказмоқда

28.06.2022, 14:41

Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини халқ муҳокамасидан ўтказмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тохир Ахмадалиев “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Балиқчи туман ҳокимлигида туман ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашди. Тадбир давомида бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Учрашув давомида  Конститутцияга ўзгартириш юзасидан тайёрланган слайд ва видеоролик йиғилиш иштирокчиларига намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида халқ вакили Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, аҳоли вакилларининг референдумда фаол иштирок этиши ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш мақсадида Балиқчи туманидаги “Мумтоз”, “Қияли”, “Қумтепа”, “Юртобод” ва “Дўстлик” маҳаллаларида бўлиб, қонун лойиҳаси юзасидан етарлича маълумотлар берди.

Учрашувлар давомида депутат “Мумтоз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мўминов Рустамжоннинг йўллаган мурожаати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Халқ вакилининг ўз  сайлов округидаги учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+