Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда
13.07.2022, 11:25
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги маҳаллаларда ҳам Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида қизғин ўтмоқда.
Учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова лойиҳага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича маълумотлар бермоқда.
Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган нормаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган.
Мулоқотларда қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, жўяли таклифлар илгари сурилди.
Туманнинг Нурафшон ва Обод маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Депутатнинг ҳудудаги учрашувлари давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг