Ғиждувонда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

15.07.2022, 15:16

Ғиждувонда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори осида ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирлар, шу жумладан  спорт мусобақалари маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 67-мақсадида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон туман туман бўлими ҳамкорлигида ҳудуддаги “Зарафшон” МФЙда жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳаллалардаги 30 ёшгача бўлган навқирон авлод вакиллари ўртасида спортнинг  волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. 

Мазкур беллашувларда маҳалланинг 20 нафардан ортиқ спортга ихлосманд ёшлар иштирок этиб, ўзларининг маҳоратларини намойиш қилдилар. 

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда фахрли биринчи ўрин МФЙнинг "Янгиработ" кўчаси жамоасига, иккинчи ўрин эса ”Хонсолор” кўчаси ёшларига, учинчи ўрин эса “Шоғолон” кўчаси вакилларига насиб этди.

Спорт мусобақаси якунида партия вакиллари сўзга чиқиб, ғолиб ва совриндорларни табриклар экан, O‘zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадлари борасидаги ўз фикр- мулоҳазаларини баён этди.

Партия Сайловолди дастурида ёшлар манфаатлари юзасидан илгари сурилган ташаббуслар, партия фаоллари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар, партиявий истиқболли лойиҳалар ва уларнинг натижадорлиги бўйича вилоят миқиёсида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ёшларга батафсил маълумотлар берди.

Спорт тадбири сўнгида мусобақа  ғолиблари ва фаол иштирокчиларига O`zLiDeP вилоят Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+