“IT-Park” дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Сирдарё вилояти филиали фаолияти билан танишилди

16.07.2022, 16:23

“IT-Park” дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Сирдарё вилояти филиали фаолияти билан танишилди

Ёшларнинг кейинги манзили “IT-Park” Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Сирдарё вилояти филиали бўлди.

Филиал раҳбари Ойбек Анваров ёшларга “IT-Park” да яратилган шароитларни таништириш билан бирга келгусида режалаштирилган вазифалар билан ўртоқлашди.

Филиал раҳбарининг қайд этишича, “IT-Park” Сирдарё вилояти филиали 2019 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида рақамли технологиялар ўқув марказлари (IT Center) ташкил қилинган.

Айни вақтгача 4800 нафар ўқувчилар курсларни тамомлаб IT сертификатга эга бўлишган. 2022 йил EPAM Systems халқаро IT-компания билан ҳамкорликда ITPU (IT Park University) очилиши режалаштирилган.

IT-Park Сирдарё вилояти филиалида жорий йилнинг февраль ойида логистика маркази очилган бўлиб, ушбу марказда 170 нафар инглиз тили мутахассислари сараланиб, шулардан 10 нафар ходим муваффақиятли ўтиб иш фаолияти олиб боришмоқда. Шунингдек, Гулистон давлат университетида Инкубация маркази ташкил қилинган. У ерда дастурлашга кизиқиши бўлган ёшлар келиб ўз устида ишлаш учун барча имкониятлар яратилган. Август ойида Тошкент кимё-технологиялари институтининг Янгиер филиалида ҳам Инкубация маркази очилиши режалаштирилган.

IT-Park Сирдарё вилояти филиалида 8 та резидентлар мавжуд. IT соҳасидаги 18 та йўналишда иш фаолият олиб бораётган МЧЖлар IT-Park резиденти бўлиш имкониятига эга.

Тадбир давомида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Жалолов сўзга чиқиб иштирокчиларга партиянинг мақсад-вазифалари ва амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Якунда жорий йилда «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Президент Фармонига асосан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган IT-Park Сирдарё вилояти филиали раҳбари, O`zLiDeP фаоли Ойбек Анваров ва бир гуруҳ ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    879
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+