O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” манаслик ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказди

16.07.2022, 17:51

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” манаслик ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказди

Президентимизнинг жорий йил 20 январдаги Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Дўстлик тумани Манас МФЙда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Жалолов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари ва  маҳалла ёшлари иштирок этишди.

Ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиз ўртасида аҳилликни янада кучайтиришга хизмат қилган ушбу тадбирда 6 та жамоа ўзаро беллашдилар.

Ғолибларга O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида маҳалла ёшларининг маданий ҳордиқ чиқаришларига кўмаклашиш учун концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    830
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+