“O‘zLiDeP кубоги” энг муносибларга топширилди

19.07.2022, 11:48

“O‘zLiDeP кубоги” энг муносибларга топширилди

Сўнгги йилларда ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, жаҳон спорт ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ёш спортчиларни етиштириш ишига катта эътибор қаратилмоқда.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 67-68-мақсадларида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш ҳамда ёшларни спортга жалб этиш ва уларни қамраб олиш вазифаси белгилаб берилгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

O’zLiDeP ҳам мазкур вазифалар ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши “Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими” ташаббускорлигида Паркент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида вилоятдаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спортнинг ИТКФ Карате-до тури бўйича O’zLiDeP Тошкент вилоят кубоги мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда ёшлар спортини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган сиёсат негизида баркамол авлодни етиштириш орқали миллат генофондини янада мустаҳкамлаш мақсади ётганини эътироф этди. Соғлом авлод мамлакат фаровонлиги ва тараққиётини амалга оширувчи катта куч эканини қайд этди. Бунга янгидан такомиллаштирилаётган Конституциявий Қонун лойиҳасида ҳам катта урғу берилаётганини таъкидлади.

Халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида давлат сиёсати конституциявий асосда мустаҳкамланаётганига алоҳида урғу берди. Асосий қонунимизга қуйидаги “Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, болалар ҳамда ёшларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратади” деган қоида киритилаётганининг мазмун-моҳиятини шарҳлади. Мазкур қўшимча билан давлат жисмоний тарбияни ривожлантириш, шунингдек ёшлар тарбияси учун шароит яратиш лозимлиги аниқ кўрсатиб ўтилаётганини қайд этди.

Шунинг билан спортнинг каратэ тури бўйича яккама якка курашларга старт берилди.

Ёш курашчилар одил ҳакамлар томонидан кузатилиб, холисона баҳоланишди. 70 дан ортиқ мусобақа иштирокчилари орасидан ёш тоифасида финалга чиққан ғолиблар орасидан энг муносиблари “O‘zLiDeP кубоги” соҳибларига айланишди.

Ғолиб ва совриндорлар партиянинг эсдалик совғалари ва кубоклари билан тақдирланишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+