O'zLiDeP ишчи гуруҳи вакиллари тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганяпти
04.08.2022, 16:29

O'zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг тадбиркорлик субъектларида ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган “Касаба текстил ҳамкор” МЧЖга ташриф буюрди.
2020 йилнинг 16 июнида фойдаланишга топширилган тикувчилик корхонаси 250 ўринли иш ўрнига эга. Мазкур масъулияти чекланган жамиятда бугунги кунда 112 нафар қишлоқ аёлларининг бандлиги таъминланган. Чеварлар томонидан тикилаётган маҳсулотлар бугунги кунда Россия давлатига экспорт қилинмоқда.
-Корхона ишчилари дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиб турилади, - дейди “Касаба текстил ҳамкор” МЧЖ менеджери, партия фаоли Ш.Акбаров. - Корхонада овқатланиш, дам олиш ва маиший хоналар мавжуд. (кийимхона, ювиниш, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари ва бошқалар) билан жиҳозланган.
Корхона раҳбарининг келгусидаги режалари катта. Тикувчилик корхонаси янги ташкил этилганлиги, сифатли ва фақат экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги сабабли малакали ишчиларга эҳтиёж борлиги, янги ишчи аёлларни ўқитиш ва ўргатиш, устоз-шогирд анъанасини йўлга қўяётгани ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Корхона ишчилари партия вакиллари билан мулоқот жараёнида мамлакатимизда тадбиркорларга, хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунлигини эътироф этишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастурининг 67-мақсади Ҳазораспда қандай бажариляпти?
23.11.2023, 18:03
-
Ишчи гуруҳ вакиллари IT соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини муҳокама қилди
14.11.2023, 16:45
-
Ютуқлар бор, муаммолар ҳам йўқ эмас
13.11.2023, 16:52
-
Ишчи гуруҳ томонидан оилавий поликлиникаларда иситиш тизими тайёр эмаслиги аниқланди
10.11.2023, 16:57
-
Зарбдордаги тиббиёт муассасалари куз-қиш мавсумига тайёрми?
08.11.2023, 17:04
Фикрингизни қолдиринг