Ёшлар истиқлолимиз ва истиқболимиз таянчларидир

22.08.2022, 17:03

Ёшлар истиқлолимиз ва истиқболимиз таянчларидир

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Касби туманидаги Таллиюлғун маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”  шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда сўз олган Касби туман кенгаши раиси Насрулло Худойбердиев, Қарши Давлат университети доценти Тоҳир Қурбонов, 30-мактаб мураббийи Акром Қурбоновлар озод юртимизда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва турмуш фаровонлигини ошириш, билим ва ҳунар эгаллашлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар туфайли ёш спортчиларнинг жаҳон ареналарида юксак натижаларни қайд этиб, мамлакат байроғини баланд кўтариб, Ўзбекистонимиз довруғини бутун дунёга тараннум этаётганликлари ҳақида сўзлашди.

Тадбир сўнгида спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёш спортчиларга партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳзод ОРИПОВ,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Ёшлар ва Бизнес тузилмалар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+