Юксак ишонч катта масъулият юклайди

31.08.2022, 17:17

Юксак ишонч катта масъулият юклайди

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Президентимиз Фармонига биноан соҳа пешқадамлари қатори менинг ҳам камтарона меҳнатим юксак тақдирланиб, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига муносиб деб топилганим юрагимни фахр-ифтихор туйғулари билан тўлдирди. Улуғ айём кунларида ҳис-ҳаяжонимнинг чеки йўқ. Зотан, Мустақиллик – олий ва бебаҳо неъмат. 

Ватанимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида – улкан тарихий жараён Учинчи ренесанс пойдевори барпо этилаётган бугунги кунда биз тадбиркорларга юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётганлигининг ўзига хос сабаби бор. Негаки, тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири, ривожлантирувчи бош драйверидир.

Мен иш бошқарувчи сифатида фаолият олиб бораётган “WBM Romitex” МЧЖ да ҳозирги пайтда 750 кишининг бандлиги таъминланган. Айни пайтда ушбу корхонанинг иккинчи босқич қурилиши жадал давом этяпти.

Корхона тўлиқ ишга туширилгач, бу ерда жами 3000 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Барчамизнинг мақсадимиз битта, - у ҳам бўлса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга корхонамизда ишлаб чиқарилаётган сифатли тўқув маҳсулотлари билан салмоқли ҳисса қўшишдан иборатдир.

Президентимиз билан ўтказилган очиқ мулоқотда илгари сурилган ва юртбошимиз томонидан тавсия этилган 5 та амалий таклифлар эса биз тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятимизни янада кенгайтириш имконини бериши билан бирга зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди.

Барча юртдошларимиз ва соҳа ходимларини қутлуғ сана муносабати билан самимий муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик,  тадбиркорлик фаолиятларига янгидан-янги зафарлар ёр бўлишини талаб қоламиз.

Оматжон Жўрабоев,

Ромитан туманидаги бораётган “WBM Romitex” МЧЖ

иш ошқарувчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+