Қадрли ватандошлар, азиз ёшлар!
16.09.2022, 10:55

Огоҳлик давр талаби!
Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар чет элда ишлаётган ва ўқиётган юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб, уларни гўёки ушбу давлатларда ташкил этилаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси марказларига жалб қилишга интилмоқда.
Хусусан, Телеграм платформасидаги “Students from Uzbekistan in Malaysia” гуруҳида O‘zLiDePнинг айнан шундай маркази Малайзияда очилиши кўзда тутилгани айтилиб, соҳага қизиққан ёшларни ташкилот фаолиятига жалб қилишга ҳаракат кўзга ташланади.
Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси маълум қиладики, O‘zLiDePнинг Малайзия ёки бошқа хорижий давлатларда ҳеч бир шаклда фаолият юритаётган марказлари мавжуд эмас ва бундай марказларни ташкил этиш ҳам режалаштирилмаган.
O‘zLiDeP аҳолининг турли қатламлари вакиллари, жумладан, ёшлар учун мўлжалланган ўнлаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.Улар орасида чет элда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар манфаатлари ҳимоясига қаратилганлари ҳам бор. Ушбу йўналишдаги ишлар шунингдек, O‘zLiDePнинг халқаро партиявий ҳамкорлиги доирасида ҳам амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур лойиҳалар тўғрисида партиянинг сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
O‘zLiDeP фаолиятига доир барча масалалар юзасидан партиянинг расмий сайтида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда шубҳали манбалар томонидан O‘zLiDeP номи билан боғлиқ ҳолда тарқатилаётган ёлғон хабарлардан огоҳ бўлишга чақириб қоламиз!
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
01.12.2023, 15:21
-
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими таҳлил қилинди
01.12.2023, 14:22
-
Партия ишчи гуруҳи: Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизими ўрганилди
01.12.2023, 14:19
-
Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида
01.12.2023, 14:15
-
Ахборот технологиялари: ёшлар учун мадад ва рағбат
30.11.2023, 10:00
Фикрингизни қолдиринг