Соғлиқ бўлса, ҳамма нарса бўлади

27.09.2022, 16:45

Соғлиқ бўлса, ҳамма нарса бўлади

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Термиз шаҳридаги Сурхон спорт мажмуасида спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақа ўтказилди. «Спорт ва ёшлар» лойиҳаси доирасида ўтказилган мусобақада ёшлар якка ҳолда белашишди.

Баҳсларда қўли баланд келган йигит-қизлар ғолиб сифатида ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Файласуф А.Шопенгауэрнинг шундай сўзлари бор:  «Бизнинг бахтимиз 10 дан 9 қисми соғлигимиз билан боғлиқ. Соғлиқ бўлса, ҳамма нарса бўлади. Усиз ҳеч қандай катта фаровонлик ҳам роҳат бағишламайди. Ҳатто ақл сифати ҳам касаллик ҳолати натижасида камаяди». Файласуфнинг фикрида жон бор. Қолаверса, спорт билан шуғулланиш ёки спорт ўйинларини томоша қилиш жараёнида жамият қадриятлари шахс қадриятларига айланиб боради. У кишида ташаббускорлик, курашувчанлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиради.  Шу маънода бугун партия ташаббуси билан ўтказилаётган спорт ўйинларидан кўзланган мақсад ҳам ўғил-қизларни спортга ошно қилишдир. Зеро, танаси чаққонликда синалган ёшлар соғлом фикрлайди, ўзига ишончи ортиб, жамиятда борлигини, унда ўз ўрнини топиши кераклигини ҳис қилади.

Мансур Абдуқодиров,

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+