Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлаган депутат аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда

04.10.2022, 10:58

Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлаган депутат аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда

Жиззах вилоятидаги мавжуд 302 та маҳалладаги 264 нафар ҳоким ёрдамчилари партиямиз фаоллари ҳисобланади. Улар орасида маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам талайгина. Айни пайтда ҳоким ёрдамчилари “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги боcқичга олиб чиқиш, маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш борасида самарали ишларни амалга оширмоқдалар.

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Акмал Аҳмедов тумандаги Қатортол МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Мазкур маҳалладаги мавжуд 430 та хонадонда 3400 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.  40 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га, 15 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Ўтган вақт давомида ҳоким ёрдамчиси маҳалла фаоллари, ёшлар етакчиси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  аҳолини тадбиркорликка жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, шу аснода  доимий даромад манбаларини шакллантириш мақсадида асаларичилик, чорвачилик, тикувчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Мисол учун, маҳаллада истиқомат қилувчи Маъмур Узоқов, Ёрқин Ботиров, Зоҳид Даминов каби фуқароларнинг чорвачилик билан шуғулланишлари, Бегимқул Раимовнинг асаларичиликни ривожлантириши учун имтиёзли кредитлар олиб берилди. Ойбек Муродов  хонадонига 5 та тикув машинкаси келтирилиб, у ерда тикув цехи фаолияти йўлга қўйилди. Саҳоб Ҳаитов эса маҳаллага келтирилган жўжа очишга мўлжалланган инкубатор фаолиятини ўз назоратига олди. Натижада нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, балки маҳалла аҳлига паррандачиликни ривожлантириш учун бепул жўжа тарқатиш имконияти юзага келди.

Амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатлар аҳолини бандлигини таъминлашга, уларнинг оилалари фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+