Узун давлат ўрмон хўжалигида янги аъзолар қабул қилинди
08.10.2022, 10:27

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашининг ишчи гуруҳи аъзолари Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходими Х.Умиров, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев, вилоят Кенгаши ходимлари иштирокида Сариосиё туманидаги Узун давлат ўрмон хўжалигида “Экология ва атроф муҳитни тозалигида ўрмонларнинг аҳамияти” мавзусида тадбир ўтказилди.
Дастлаб, Ўрмон хўжалиги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Ўрмон хўжалиги раиси Рамзиддин Низомиддинов хўжалик фаолияти билан таништириб, ўрмонда экилган турли навдаги дарахт ва ўсимликлар хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Сўнгра, ўрмон хўжалигида фаолият юритаётган ходимларга партиянинг мақсад-вазифалари тушунтириб ўтилди. Тадбиркорлик қилиш ниятида бўлганларга яратилган имтиёзлар ҳақида ҳам батафсил айтиб ўтилди. Шу ернинг ўзида 45 нафар хўжалик ходими партия сафига қабул қилиниш истагини билдирди. Тадбир ниҳоясида уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилиб, янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти
Кенгаши матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
Фикрингизни қолдиринг