Наманганлик талабалар ва ёшлар етакчилари билан мулоқот ташкил қилинди

01.11.2022, 16:36

Наманганлик талабалар ва ёшлар етакчилари билан мулоқот ташкил қилинди

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши хамкорлигида олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, партия аъзолигига ва "Янги авлод кадрлари" захирасига қабул қилинган истеъдодли талабалар, вилоятдаги мактаб ва техникумларда фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ва партия дастурий вазифалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишидан келиб чиқиб белгиланган вазифалар, мақсадлар, хусусан ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, 3-4-босқичларда ўз йўналишлари бўйича ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари учун  яратилган имконият ва  имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбатида ёшлар вакиллари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол иштирок этишди. 20 нафардан ортиқ талаба эса партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+