Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти талаба-ёшларга тушунтирилди

09.11.2022, 17:01

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти талаба-ёшларга тушунтирилди

Президентимиз томонидан яқинда имзоланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти турли ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, олий таълим даргоҳларида тарғибот қилинмоқда.

Наманган шаҳридаги Турон халқаро университетида талаба-ёшлар иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этиб, ёшларга мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Жумладан, бандлик, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, низоларни кўриб чиқиш каби нормалар ўз ифодасини топганлигига эътиборни қаратди.

Шунингдек, Кодексда ижтимoий вa ҳуқуқий ҳимoяга муҳтoж ишчилaр aйрим тoифaлaри – aёллaр вa oилaвий мaжбуриятлaрни бaжaриш билaн шуғуллaнaдигaн шaxслaр, 18 ёшгa тўлмaгaн ишчилaр, нoгирoнлaр, ўриндошлик асосида ишловчилар, яккa тaртибдaги тaдбиркoрлaр мeҳнaтини тaртибгa сoлишнинг ўзигa xoс жиҳатлари ҳам изоҳлаб берилди.

Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Суҳбат якунида “Тараққиёт стратегияси” номли китоблар жамланмаси эсдалик совға сифатида топширилди.

Давра суҳбатидан сўнг партия етакчиси А. Хаитов мазкур университетда талабаларнинг билим олишлари учун яратилган шат-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+