Сайловчилар мурожаатлари депутат эътиборида

09.11.2022, 17:34

Сайловчилар мурожаатлари депутат эътиборида

Бухоро шаҳридаги “Дўстлик” МФЙда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига 2-Тўқимачи сайлов округидан сайланган депутат Наргиза Дилова томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашув чоғида МФЙ аҳолиси томонидан бир қатор мурожаатлар билдирилди. Уй –жойларни таъмирлаш, кўчаларни асфальтлаштириш ҳамда  маҳалладошларни ишга жойлаштириш масалалари шулар жумласидандир.

Маълум бўлишича, маҳалла фукароси Лола Сунчилиева ва унинг вояга етмаган фарзанди уй-жойсиз қолган. Ушбу муаммо депутат томонидан ўз вақтида ўрганилиб бир қатор алоқадор ташкилотлар, хусусан вилоят ва шаҳар Реабилитация марказлари, вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати, болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, Вилоят Оила ва хотин-кизлар бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда шу оилага амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, МФЙ ўрамидаги 39-уй 18 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Робия Наврузованинг уй-жой масаласидаги мурожаати ҳам батафсил ўрганиб чиқилди.

МФЙ фуқароларидан яна бири Малика Шарипова чет элдан келганлиги учун фарзандларини таълим муассасаларига жойлаштиришга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Депутат кўмагида М.Шарапованинг фарзандларидан бири шаҳардаги 32-сонли умумтаълим мактабига ўқишга жойлаштирилиб, зарур дарсликлар билан тўлиқ таъминланган бўлса, кичик фарзанди эса мактабгача таълим муассасасида тарбияланмоқда. Депутат Н. Дилова томонидан бу оилага моддий ёрдам ҳам кўрсатилди.

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+