“Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда

11.11.2022, 16:34

“Яшил макон

“Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акцияси республика бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов водий ҳудудларида учрашувлари давомида ушбу акция доирасидаги семинарларда иштирок этмоқда.

Актам Хаитов Андижон туманидаги “Қодир бобо” фермер хўжалигида бўлиб, “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут ва узум кўчатларини экиш жараёнида иштирок этди.

Маълумки, Андижон вилоятида 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор ойларида фермер хўжаликларининг дала четларига 1 млн 64 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Жорий йил куз ойида 446 минг туп кўчатлар экилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда 352 минг туп ёки режага нисбатан 79 фоиз кўчатлар фермер хўжаликларининг дала четларига экилиб, ушбу тарғибот тадбирлари давом этитирлмоқда.

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+