Маҳалла аҳолиси мурожаатлари депутат назоратига олинди

15.11.2022, 15:35

Маҳалла аҳолиси мурожаатлари депутат назоратига олинди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашида 6 нафар O‘zLiDeP  деуптатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Арнасойлик ҳаммаслак депутатлар партиявий воситалар билан аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топиб, уларнинг оғирини енгил қилишга интилмоқдалар. Бу саъй-ҳаракатларда депутатлар “маҳаллабай” ишлаш, жойларда аҳоли билан бевосита сайёр қабуллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулмира Зоидова бошчилигидаги партия фаоллари, ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тумандаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммоли масалаларни ўргандилар. Айни пайтда маҳаллада 562 та хонадон мавжуд бўлиб, улардаги 803 та оилада 3060 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳаладаги 69 нафар аёл – ва 6 нафар ёшлар мос равишда аёллар ва Ёшлар дафтарига киритилган.

Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан қилинган 10 га яқин мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечимини топган бўлса, вақт талаб қиладиган муаммоли масалалар депутат назоратига олинди.

Муборак Иботова,

O‘zLiDeP  Арнасой туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    508
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+