Ҳудудларда амалга оширилаётган давлат дастури ижроси таҳлил қилинди

24.11.2022, 16:53

Ҳудудларда амалга оширилаётган давлат дастури ижроси таҳлил қилинди

Кейинги йилларда юртимизда миллий маънавиятни  янада ривожлантириш бўйича бир қатор Президент Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш йўлидаги ислоҳотлар бардавомлиги таъминланмоқда. Ислоҳотлар самараси эндиликда Қоракўл туманида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Бунда O‘zLiDeP аъзолари бўлган вилоятдаги 12523 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг ҳам ўз ўрни бор.

Бугунги кунда ёшларни маънавиятли қилиб тарбиялаш, уларни китоб мутолаасига жалб қилиш, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини манзилли қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш энг асосий масала ҳисобланади. Дарҳақиқат, баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг тарбиявий аҳамияти беқиёс. Айнан мутолаа инсонга билим ва ахборот бериш билан бирга унинг дунёқарашини кенгайтириш ва маънавий оламини бойитишда муҳим ўрин тутади.

Туман МФЙларида бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Маҳаллаларга маънавият-маърифат жонкуярлари, педагог ва зиёлилар бириктирилгаен бўлиб, бу ўз навбатида ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш имконини бермоқда.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидан ўрин олган энг муҳим йўналишлар ва уларда кўрсатиб ўтилган устувор вазифалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбир доирасида партиянинг тумандаги маҳаллий Кенгаш депутатлари ва бир гуруҳ фаолларга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгашининг ташаккурномалари топширилди. 

Шу куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудда турли хил манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 

А.Истамов,

XXI-asr

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+