Янгиланаётган Ўзбекистонда янги авлод кадрлари

24.11.2022, 16:55

Янгиланаётган Ўзбекистонда янги авлод кадрлари

Маълумки, O'zLiDeP нинг "Янги авлод кадрлари" лойиҳасида уни амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ана шундай вазифалардан бири мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйишдан иборатдир. Шуни ҳисобга олиб, O`zLiDeP Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Бухоро мухандислик-технология институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида  “Ёшларга эътибор - келажакка эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, вилоят ва шаҳар Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари,  партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар онгида мустаҳкам ватанпарварлик ғояларини шакллантириш, сиёсий фаоллигини оширишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

- Ўзбекистонда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар кутилган натижани бериши учун юқори салоҳиятга эга мутахассис кадрларга  эҳтиёж бор, – дейди, - O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов. – Партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси шу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бугун эса мамлакатимизда  ёшларнинг бор салоҳиятини юзага чиқариш учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Шунингдек, учрашув давомида сўзга чиққан халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати, партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзоси Рахима Атоева юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишларидан бири эканлиги, ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Талаба-ёшларни Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан ёниб яшашга ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлаб қолди. Жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини баён этиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан жавоблар берилди. Сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 30 нафар ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди ва аъзоликка қабул қилинди.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+