Давра суҳбатида таълим сифатини ошириш масаласига эътибор қаратилди

05.01.2023, 14:27

Давра суҳбатида таълим сифатини ошириш масаласига эътибор қаратилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлегенова ҳамда O'zLiDePнинг вилоят, тумун, шаҳар депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида  Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўзда тутилган ислоҳотларни  кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Мурожаатномада республикамизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларига бирдек алоқадор долзарб масалалар тилга олинганлигини, хусусан жорий йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея аталиши энг олий мақсад ҳисобланган инсонни шарафлаш, унинг қадри, шаънини олий қадрият билиш, орзу-ниятларини амалга ошириш йўлида таълимнинг аҳамиятини белгилаш учун дастуруламал бўлишини, энг катта инвестицияни таълимни қўллаб-қувватлашга қаратиш эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, “Кейинги йилларда халқ таълими тизимини ривожлантириш, ўқитувчи касбининг мақомини ошириш, педагоглар салоҳиятини кўтариш, педагог ва ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда”,- деди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, O'zLiDeP Навоий вилояти Ҳудудий партия ташкилоти аппарати раҳбари М.Эшниёзов Мурожаатнома юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан тегишли жавоб олдилар.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+