Мактаб ва боғчалар фаолияти ўрганилди

05.01.2023, 15:05

Мактаб ва боғчалар фаолияти ўрганилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил қиляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова учрашувлари давомида Бувайда туманидаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида учрашувлар ўтказди.

Мулоқот давомида депутат жорий йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланишида инсонни шарафлаш, унинг қадри, шаънини олий қадрият билиш, орзу-ниятларини амалга ошириш йўлида таълимнинг аҳамиятини белгилаш учун дастурул амал бўлиши, энг катта инвестиция таълимни қўллаб-қувватлашга қаратиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Депутат М. Ибрагимова мактаб ва боғчалар фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Мактабларнинг иссиқлик таъминоти ҳолати ҳам ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш буйича тегишли курсатмалар берди.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+