Депутат маҳаллабай юриш орқали мурожаатларни ўрганди

09.01.2023, 17:58

Депутат маҳаллабай юриш орқали мурожаатларни ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахромжон Рахмоналиев сайловчилар билан учрашувлари давомида фуқаролар томонидан келган мурожаатларни ўрганишдан бошлади.

Халқ вакили Олтиариқ туманидаги “Маъориф” МФЙ ҳудудига ташриф буюриб, фуқаролар томонидан янги мактаб қуришни давлат дастурига киритиш масаласида мурожаат қилинди. Ушбу мурожаатлар юзасидан  ўрганишлар олиб борилиб, бу бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди. 

Депутат Олтиариқ тумани халқ қабулхонасида сайёр қабулда иштирок етди. Фуқарорлар мурожаатлари тингланиб айрим муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари эса мутасадди раҳбарлар назоратига олинди.

Куннинг иккинчи ярмида Олтиариқ тумани “Азимобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 26-мактабда Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда қонунчилик палатасида қабул қилинган қонунлар, лойиҳалари тарғиботи юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда тумандаги барча ташкилот рахбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳуқуқий томонлама жавоб олишди, фуқаролар томонидан мазкур маҳалла ҳудуди катталиги сабабли ҳудудни икки қисмга бўлиш,  ҳозирги кунда 26-мактабда ўқувчилар сони ортиб бораётганлиги сабабли мактаб учун қўшимча бино қуриш борасида мурожаат қилинди.

Бахромжон Рахмоналиев Бўрвонлиқ қишлоғида ҳам бўлиб, ушбу ҳуддуда яшовчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни жойига бориб ўрганди. 40-оилавий поликилиникага ташриф буюриб, бу ердаги дори дармонлар ва шароитларни кўздан кечирди.

Кўтарилган барча муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+