Қизириқлик тикувчидан Нукусдаги чилангаргача

19.01.2023, 11:48

Қизириқлик тикувчидан Нукусдаги чилангаргача

Шу лойиҳа орқали қатор муаммолар ижобий ҳал этилмоқда

Ёшлар муаммоларига тезкорлик билан муносабат билдириш ва имкон қадар оқилона ечим топиш бугунги куннинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, йигит-қизлар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш давлат ва жамоат ташкилотларининг долзарб вазифасидир.

Янги Ўзбекистонда ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос механизмлари жорий этилиши билан бошқарувнинг вертикал тизими яратилгани натижа бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бир дунё. Бунда масъул идоралар вакилларининг жонбозлиги ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этаётир.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ёшлар муаммоларини вақтида аниқлаш ва уларни чуқур таҳлил қилиш, мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқишга жиддий эътибор берилаётгани замирида худди шундай мақсад мужассам. Хусусан, партия ташаббуси билан ташкил этилган “O‘zLiDeP YOSHLAR MINBARI” телеграм гуруҳида ёшларга оид масалалар бўйича жамланаётган таклифлар мутахассис ва экспертларнинг мулоҳаза чиғириғидан ўтказилаётгани уларнинг ижобий ҳал этилишида қўл келмоқда.

Махсус телеграм канали очилганига кўп бўлгани йўқ. Лекин ўтган икки ой давомида мазкур гуруҳга аъзо бўлган икк мингга яқин ёшлардан жами 130 дан ошиқ турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди ва аксариятига тезкор ечим топилди.

Сирдарё вилояти Гулистон туманида истиқомат қилувчи Жавлон Ҳусановнинг Шодлик маҳалласига кириш қисмига ўрнатилган светофорнинг анчадан буён ишламаслиги юзасидан йўллаган мурожаатини ўрганишга партиядан сайланган депутатлар ҳам ёрдам берди. O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Ҳ.Жабборов, партиянинг Гулистон туман кенгаши раиси, маҳаллий кенгаш депутати Н.Ҳусанов ушбу масалани мурожаат муаллифи ва тегишли масъуллар иштирокида жойида кўриб чиқишди. Ижроия органларини жалб қилган ҳолда амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли светофор ишлади.

***

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи талаба Шаҳноза Ражабова контракт пулини тўлаш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини ҳам мутасаддилар дарров ўрганди. Натижада шартнома суммасининг ярми ёшлар жамғармаси ҳисобидан тўланди.

***

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Кунчиқиш маҳалласидан Саида Тойлоқованинг субсидия асосида тикув машинаси ажратиш бўйича қилган мурожаати O‘zLiDeP туман кенгаши аппарат раҳбари Д.Бердиева ҳамда ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигида ижобий ҳал этилди. Саида бугун ўзи истаганидай янги тикув машинасида ишлаяпти.

***

Олтинсой туманида истиқомат қилувчи Ш.Маматов Термиз иқтисодиёт ва сервис университетига ўқишга қабул қилинганлиги, бироқ таълим кредити олишда муаммога дуч келаётганлигини билдирган эди. O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши ва “Ипотека банк”нинг Термиз филиали ходимларининг саъй-ҳаракати билан 12 миллион сўмлик таълим кредит вақтида ажратилди.

***

Қорақалпоғистон давлат университети физика факультети талабаси Нурбатир Эдилбеков дарсдан бўш вақтларида чилангарлик йўналишида қўшимча таълим олишга кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилганди. Ушбу мурожаат ҳам партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъуллари томонидан қисқа муддатда ижобий ҳал этилди.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Аслида телеграм канали очиш ва навқирон авлоднинг таклифларини жамлашдан мақсад ҳам мавжуд муаммоларни партиявий йўл орқали ўрганиш ва уларга масъуллар эътиборини қаратган ҳолда ечим топишдан ибора

Жамшид ЖАЛОЛОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+