Депутат эҳтиёжманд оиланинг мурожаатини ҳал қилди

17.02.2023, 15:29

Депутат эҳтиёжманд оиланинг мурожаатини ҳал қилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Исмигул Хушмуродова “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Қарши туман маҳаллаларида хонадонма-хонадон хатлов жараёнида хотин-қизларнинг яшаш шароити, иш билан таъминланганлиги, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида кўпчилик қишлоқ аёлларини иш билан таъминлаш борасидаги камчиликлар, улар ўртасида оилавий тадбиркорликни  йўлга қўйиш, иссиқхона хўжалиги, паррандачилик, тикувчилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил этилди. Туман кенгаши ва депутатлар иштирокидаги ўрганиш жараёнида ишга солинмаётган қатор ички имкониятлар борлиги аён бўлди.

“Батош” маҳалласидаги Гулзор кўча 16 уйда яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Рисолат Қодирова ногиронлик аравачасига муҳтож эканлигини билдирди. 20-Дашт сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати саъй-ҳаракатлари билан унга вилоят Тиббий ижтимоий хизматларни  ривожлантириш бошқармаси томонидан ногиронлик аравачаси ажратилди. Шунингдек, ногирон аёлнинг тиззасини Тошкентдаги клиникада операция қилиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ордери  ҳам олиб етказиб бериладиган бўлди.

73 ёшни қаршилаган Ойсулув Мустафоқулова Наврўз кўчасидаги битта хонадонда  икки келини ва қизи билан 4 оила яшашар экан.  Боз устига 1977 йил туғилган ўғли Ибодулла Мустафоқулов  2-гуруҳ ногирони. 2 та фарзанди бор. Даволаниши керак. Оилавий аҳволи оғир. 73 ёши момо рўзғорни тебратишга тўғри келяпти. Келинларини иш билан таъминлаш, уй-жой қуришга ер ажратилишига амалий ёрдам сўради.

Депутат лойиҳа доирасида ўрганилган ҳолат ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун мутасаддиларга  сўровнома юборилди.  

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+