Давлат дастури халқ манфаатларига хизмат қилади

03.03.2023, 15:54

Давлат дастури халқ манфаатларига хизмат қилади

Бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Президентимизнинг “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг эълон қилиниши ҳам фикримизнинг яққол далилидир. Давлат дастури лойиҳаси 7 та йўналиш, 100 та мақсад ва 309 та бандни ўз ичига қамраб олган.

Давлат дастурида аҳоли фаровонлигини ошириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида кўплаб устувор вазифалар белгиланди.

Айниқса, партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар манфаати ҳам алоҳида эътироф этилган. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳам ишбилармон қатламга яратилган кенг имкониятлардан биридир.

Шунингдек, дастурда қонунчиликни такомиллаштириш, инсон қадри учун ислоҳотларни, иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш, ижтимоий масалалар, ёшлар, аёллар ва бошқа тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб муҳим тадбирлар назарда тутилган.

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, назорат қилишда бизнинг партия илғорликни қўлдан бермай маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партиямизнинг фаол аъзолари билан ҳар бир ҳудудда ва маҳаллаларга бориб ўрганиш, масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш бўйича тизимли ишларни амалга оширади. Демак, халқ вакиллари берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали халқимиз манфаати йўлида белгиланган вазифалар ижросида янада фаол бўлиши лозим. Бугунги ўзгаришлар жараёнида ҳеч кимнинг кузатувчи бўлиб туришга, беэътибор бўлишга ҳаққи йўқ.

Ислом Файзуллаев,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+