Давлат дастури: қишлоқларда ижтимоий муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратилади

03.03.2023, 16:35

Давлат дастури: қишлоқларда ижтимоий муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратилади

Барқарор ривожланиш йўлидан оғишмай бориб, тобора ободлик касб этаётган Янги Ўзбекистонимизда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди.

Давлат дастури мамлакатимизнинг ёруғ эртаси, халқимиз фаровонлигига дахлдор бўлган аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Унда айниқса, қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида 2023 йилда сув ресурсларини бошқаришда узлуксиз тизимни йўлга қўйиш ҳамда сувни тежайдиган рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувни етказиб беришдаги табиий йўқотишлар ҳажмининг 10 фоизгача камайтирилиши режалаштирилгани эътирофга молик.

750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этишнинг замирида улкан инсонпарварлик ётганини кўриш мумкин.

Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришда 2 та илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштиришнинг белгилангани ҳам соҳа самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши тайин.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув хажми бўйича солиқ ставкасини ошириш орқали сув солиғи бўйича тушумларнинг бир қисми туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтирилиши таъминланишининг ўзи ҳам Янги Ўзбекистоннинг ободлик касб этишига хизмат қилиши муқаррар.

Бир сўз билан айтганда, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг қабул қилиниши билан жонажон Ўзбекистонимизнинг ёруғ истиқболига мустаҳкам тамал тоши қўядиган йирик ислоҳотлар амалга оширилиши билан аҳамиятли бўлди.

Тўлқинжон Файзиев,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент вилоят

Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+