Янгиланаётган Конституция халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

28.03.2023, 16:05

Янгиланаётган Конституция халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

Оқдарё туман ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов O'zLiDeP фаоллари, депутатлари, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

Учрашувда депутат Эркин Салихов янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб ўтди.

Мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги алоҳида белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ушбу конституциявий қоидалар замирида мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, келажак авлодларга озод ва эркин Ватан қолдириш, халқ манфаатлари кўзланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаслик, қонун ва адолат устуворлиги, инсонга эътибор ва ғамхўрлик каби муҳим қадриятлар мужассам бўлиб, улар давлатчиликнинг тамал тошлари сифатида мустаҳкамланмоқда.

Учрашувда сўз олганлар жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барчани фаол иштирок этишга чақирди.

Ходихон Фузулиев, 

O'zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+