Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар сир сақланади
31.03.2023, 15:53

Шаҳрихон туман маданият саройида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда O‘zLiDeP туман кенгаши ходимлари, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ўқитувчилар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Отахонова иштирокчиларга конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида гапираётиб, жумладан шундай деди:
- Илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши кераклиги айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, сукут сақлаш ҳуқуқи берилмоқда.
Ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқларнинг чекланишига ёки уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши мусткамланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг