Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади

03.04.2023, 16:19

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Қибрай туманидаги Миллий Гвардияга қарашли 65921-ҳабий қисмда бўлиб, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этишди.

Тарғибот учрашувида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова Конституция ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янги Конституция бўлаётганлиги хусусида фикр юритди.

Унинг фикрича, янги таҳрирдаги Конституциянинг аксарият нормалари принципиал жиҳатдан янгиланмоқда, биргина инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар қарийб икки баробарга ортмоқда. Янгиланаётган Конституцияда 50 фоиздан ортиқ ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ.

Шунга кўра, бугун 65 фоизга янгиланаётган бош Қомусимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баробардан ортиққа ошмоқда.

Жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, давлат органлари фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб қилинмоқда, бу ҳол мансабдор шахсларнинг фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига қаратилган.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси энг аввало, инсонга хизмат қилади!

Депутат шунингдек, янгиланаётган Конституция қабул қилингач, унинг тўғридан тўғри ишлаши бўйича аниқ механизмлар ҳам ишлаб чиқилгани масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Давлат тараққиётнинг кейинги босқичига қадам қўймоқчи бўлса, янги конституциявий маконга эга бўлиши лозимлиги борасида сўзларкан, барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, рефрендумда фаол иштирок этишга чорлади.

Шунингдек, тадбирда депутатлар томонидан референдум ўтказиш ёки Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги парламент қарорининг Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилиши, хулосасининг олиниши ҳам назарий, ҳам илмий нуқтаи назардан илғор хорижий тажрибага мос келиши аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиб берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+