Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат

03.04.2023, 16:38

Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат

O’zLiDeP Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши томонидан тумандаги 36-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси ташвиқотига бағишланган “Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!”  шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев янги таҳрирдаги Конституциянинг Янги Ўзбекистон учун аҳамияти, унга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилиши ҳақида фикр юритди.

Янги Қомусимиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилганини эътироф этди.

“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилининг бўлажак референдумда конституциявий норма сифатида мустаҳкамланиши мамлакатимиз учун энг муҳим сиёсий воқеа бўлишини таъкидлади. 

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Каромат Расулова ҳам мавзу доирасидаги ўз мулоҳазаларини ўртоқлашаркан, янгилаётган Конституциямизда ижтимоий давлат тамойилига оид нормаларни янада мустаҳкамланиши, хусусан, сифатли таълим ва тиббий хизмат, фуқароларимизнинг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи тизимини яратиш, ишсизликдан ҳимояланиш, уй-жойга эга бўлишга қаратилган қоидаларни янада такомиллаштирилиши билан боғлиқ эканини қайд этди.

Тадбирда педагог-психологлар ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимиз тарихида биринчи марта Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат эканлиги Конституция даражасида мустаҳкамланаётганини таъкидлашди.

Янгиланаётган Конституциямиз инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўзлаб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+