Ўқитувчи касби конституциявий мақомга эга бўлмоқда

07.04.2023, 16:32

Ўқитувчи касби конституциявий мақомга эга бўлмоқда

Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича референдум ташвиқоти юзасидан Хўжайли туманидаги 16-, 17-сонли умумтаълим мактабларида  ташвиқот тадбирлари ташкил қилинди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтор Ибрагимов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратилаётгани хусусида фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган мазкур норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактаблар ва ўқитувчилар фаолиятига асоссиз аралашувга, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишга, ўқитувчилар ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича комплекс чораларни кўришга хизмат қилади.  Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган 685 мингдан ортиқ ўқитувчиларни давлат томонидан профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини кучайтирилиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари референдум бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+