Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда

07.04.2023, 16:33

Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда

O'zLiDeP Кегейли туман Кенгаши томонидан Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқоти  юзасидан хотин-қизлар билан учрашув ташкил қилинди. 

Унда сўзга чиққанлар хотин-қизларга  Янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгариш ва нормалар бўйича  тушунчалар бериб ўтди. Хусусан, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда. Унга кўра Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

Бугун Ўзбекистонда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб,  соҳага  оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими жорий этилиб, Давлат бюджетидан ҳар йили 300 млрд сўм маблағ ажратиб бориш йўлга қўйилди. Мамлакатда хотин-қизларнинг таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Конституцияга киритилаётган қўшимча эса, ушбу ишларнинг мантиқий давоми бўлмоқда. Яъни давлат ҳар жабҳада эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш кафолатини олмоқда. Гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур ўзгартириш халқаро меъёр ва стандартларга тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга имкон беради.

Учрашув давомида  Ватанимиз равнақи ва фарзандларимиз келажагини белгилаб берувчи ушбу муҳим сиёсий тадбир  30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумга фаол иштирок этиш барчанинг фуқаролик бурчи эканлиги айтиб ўтилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот  хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+